Ўзбекистонда 4 ой ичида импорт экспорт ҳажмидан 20 фоизга ортиб кетди

2018 йил январ-апрелда ташқи савдо айланмаси 11,3 миллиард долларни ташкил қилди, шундан импорт - 6,3 миллиард доллар, экспорт - 5 миллиард долларга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 2018 йил январ-апрелда Ўзбекистон импорти экспортдан 20 фоизга ортиб кетди, деб хабар қилди “Ўзбекистон янгиликлари” портали.

ЕИ делегацияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ушбу давр мобайнида ташқи савдо айланмаси 11,3 миллиард долларни ташкил қилди. Шунда импорт 6,3 миллиард доллар, экспорт эса 5 миллиард долларни ташкил қилди. Ташқи савдо сальдоси минус 1,3 миллион, шулардан МДҲ давлатлари билан минус 835 миллион долларни ташкил қилди.

Экспортнинг умумий улуши бўйича қаралса, энергия ресурслар ва нефт маҳсулотлар - 14,4 %, кимёвий маҳсулотлар – 6,2 %, қора ва рангли металлар – 5,3 %, пахта ва тола – 2,7 %, жиҳозлар ва машиналар – 1,6 %ни ташкил қилди.

МДҲда Ўзбекистоннинг асосий шериклари – Россия, Қозоғистон, Украина, Беларус, Тожикистон ва Қирғизистон. Бошқа давлатлар – Хитой, Корея, Туркия, Германия, Эрон, Латвия ва Франция.

Бундан аввал Ташқи савдо вазирлиги Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича Европа иттифоқи Кенгаши ишчи гуруҳи билан учрашув натижалари ҳақида хабар қилгандик. Ўзбекистон Европа ташкилотидан қўшимча савдо имтиёзларини қўлга киритмоқчи.