Россиядаги ёғоч заводи Ўзбекистонга маҳсулотларини экспорт қилмоқчи

22 май куни завод маҳсулоти юкланган дастлабки иккита вагон йўлга отланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Ханти-Мансийскдаги "Хольц" ёғоч заводи ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда.

"Маҳсулотларимизни Марказий Осиёга, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистонга жўнатишни мўлжалламоқдамиз. Сўнгра Хитой, Шимолий Африка бозорига чиқамиз”, - деди корхона директори Алексей Метелев.

Қайд этилишича, 22 май куни завод маҳсулоти юкланган дастлабки иккита вагон йўлга отланган. Корхона аввалроқ ҳудуддаги энг йирик ёғочни қайта ишлаш корхонаси бўлган Югра ўрмон саноати холдинги билан шартнома имзолаганди.