Ҳиндистонлик хонанда ва бастакор Ўзбекистонда клип суратга олди

Арко тахаллуси билан ижод қилувчи Арко Право Мукержи 2012 йилдан буён Болливуд кино саноатида ижод қилиб келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Ҳиндистонлик хонанда ва бастакор Арко Право Мукержи Ўзбекистонда бўлди ва видеоклип суратга олди. Бу ҳақда у ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

“Бир ҳафта давомида эртакмонанд мамлакатда ажойиб инсонлар гуруҳи билан худди бир оиладек ишлаш тажрибасига эга бўлдим. Биз деярли ухламадик ва кўп вақтимиз йўлда ўтди. Қаттиқ меҳнат қилган бўлсак ҳам чарчоқ эмас енгилликни ҳис қилдик. Биз тоғларда, уйларда, бозорларда, гўзал Ўзбекистонда суратга олдик! Бу ажойиб ҳафта учун сизларга раҳмат!”, - деб ёзади у.

Арко тахаллуси билан ижод қилувчи Арко Право Мукержи1983 йилда туғилган бўлиб, 2012 йилдан буён Болливуд кино саноатида ижод қилиб келади. У йигирмадан ортиқ фильмларга қўшиқ ва мусиқалар ёзган.