Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Рахимзода Тошкентга келди

Учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тожикистон Ички ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон ва Тожикистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади

"Бугун Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди. Айни дамда ташриф доирасида "Hayatt Regency Tashkent" меҳмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов ва Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Хамро Рахимзода билан расмий учрашув бўлиб ўтмоқда", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.