Туркманистондаги “Дўзах дарвозаси”да 47 йилдан бери олов ўчмайди

Халқ орасида “Дўзах дарвозаси” деб ном олган улкан газ кратерида олов 1971 йилдан буён ёниб турибди.
Sputnik

Ушбу улкан газ кратерининг диаметри 60 метр, чуқурлиги 20 метрни ташкил қилади. Кратер 1971 йилда аниқланган ва уни текшириш вақтида улкан чуқурлик ҳосил бўлган.

У ердан сизиб чиқаётган газ кишилар ёки уй ҳайвонларига зарар етказмаслиги учун уни ёқиб юоришга қарор қилинган. Геологлар олов бир неча кун ичида ўчса керак деб ўйлашган эди, лекин ундай бўлмади. Олов 1971 йилдан буён ёниб турибди.