Тошкент яқинида аёл кишининг бўлаклаб кетилган жасади топилди

Жанжал вақтида гумондор гўзаллик салони ходимасини юзига кислота сепган, сўнгра бўйнига пичоқ урган ва болта ёрдамида танасини бўлаклаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "Чирчиқ" дарёси бўйида аёл кишининг бўлакланган ва полиэтилен қопларга жойланган тана қисмларини аниқладилар, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тошкентдаги Бўзсув каналидан аёл кишининг жасади топилди

Тергов ишлари давомида жасад Тошкент шаҳри Сирғали туманидаги Abror style гўзаллик салонида ишлаган фуқаро Н.М.га тегишли эканлиги аниқланган. Аёл 2018 йилнинг 16 февралида дом-дараксиз йўқолган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Н.М. нотаниш аёл билан салондан чиққан ва номаълум томонга қараб кетган.

"Кўрилган чора-тадбирлар натижасида маълум бўлдики, Тошкент шаҳар Сирғали туманида рўйхатдан ўтган фуқаро М.А. жанжал давомида Н.М.ни ўлдирган. Ғазабланган аёл Н.М.нинг юзига уксус кислотасини сепган, аёлнинг елкаси ва бўйнига пичоқ урган, сўнгра болта ёрдамида чавоқлаган", — деб хабар қилди ИИВ.

Шундан сўнг аёл тананинг асосий қисмини "Чирчиқ" дарёсига улоқтирган, тананинг қолган қисмларини эса полиэтилен қопларга жойлаб, дарё қирғоғидаги ўтлар орасига ташлаб кетган. Айни вақтда М.А ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган.