Пулково аэропортида Ўзбекистон Куни нишонланди

Санкт-Петербург аэропорти йўловчилари ўзбек мевалари ва миллий таомлари билан меҳмон қилинди ҳамда “Баҳор” ансамбли рақсларидан баҳраманд бўлишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида “Ўзбекистон Куни” нишонланди, деб хабар қилмоқда аэропорт матбуот хизмати.

Ўзбекистонга келаётган россиялик сайёҳлар оқими 22%га ошди

Тадбир “Ўзбекистон ҳаво йўллари компанияси ва Санкт-Петербург аэропорти ва “Аэротур” компаниялари ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Меҳмонларга Регистон мажмуаси тасвирланган плакат олдида суратга тушиш, Ўзбекистон мевалари ва таоимларидан татиб кўриш таклиф қилинди.

Йўловчилар олдидан Ўзбекистон ҳаво йўллари вакили Зафар Сайдазимов ва аэропорт мутахассиси Анна Никифорова нутқ сўзлади.

“Тадбирнинг расмий қисми якунланганидан сўнг меҳмонлар олдида “Баҳор” ансамбли ўзбек миллий рақсларидан ижро этди, аэропорт тарихида илк бор ўзбек миллий либослари намойиш қилинди”, — дейилган хабарда.

Аэропорт залида жамланган йўловчиларда ушбу тадбир катта қизиқиш уйғотди, улар айниқса Ўзбекистонга уюштириладиган сайёҳлик дастурлари билан қизиқдилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ҳисобида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Шимолий пойтахт аэропорти орқали энг кўп йўловчи ташиган авиакомпаниялар бешлигидан ўрин олган эди.