Тошкентда аввал тўсиб қўйилган иккита кўча очилади

Бу иккита кўча Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида Амир Темур хиёбонидан ("Уголок" кафеси) то Зарафшон кўчасигача ва Шароф Рашидов кўчасидан то Матбуотчилар ("Пойтахт" савдо мажмуаси) кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача транспорт ҳаракати учун йўл очилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент кўчаларидан бирида ҳаракат чекланди

Бундан аввал Тошкентда олдин тўсиб қўйилган кўчалар бир неча кўчалар бирин-кетин очилганди. Хусусан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси ва Абдулла Қодирий ва Навоий шоҳ кўчаси ўртасидаги йўл ҳамда Мустақиллик шоҳ кўчасига туташ бўлган Тамара Хоним кўчаси ҳаракатланиш учун очилганди.