ОТБ Қорақалпоғистон сув таъминоти тизими учун 145 миллион доллар ажратади

Сўнгги 20 йил мобайнида Осиё тараққиёт банки қишлоқ хўжалик, таълим, энергетика, транспорт соҳасида 60 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 6 миллиард долларга яқин маблағ тақдим этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши  Қорақалпоғистонга сув таъминоти тизимини такомиллаштириш учун Ўзбекистон ҳукуматига 145 миллион долларлик кредит ажратишни маъқуллади.

“Сув таъминоти ислоҳотлар ҳукумат дастурин қўллаб-қувватлаш учун 145 миллион долларлик кредит ажратади. Сув таъминоти минтақавий тизимига ёрдам беради”, - дейди ОТБ матбуот хизмати.

Банк маълумотларига кўра, 172,3 миллион долларлик лойиҳа Қорақалпоғистоннинг 6 та аҳоли пунктларида 116 та қишлоқ хўжалик пунктларида истиқомат қилувчи 388 минг аҳоли учуе узлуксиз сув таъминоти тизимини яратишга қаратилган.

Бундан аввал ОТБ Ўзбекистон ҳукуматига 2018-2020 йилларда 2,29 миллиард доллар кредит ажратишни режалаштирилган. Мамлакатнинг энергетика секторини такомиллаштириш учун 750 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган. Транспорт инфратузилмаси қурилиши ва сув таъминоти учун 790 миллион доллар йўналтирилади.

ОТБ 1995 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги, таълим, энергетика, транспорт соҳасида 60 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 6 миллиард доллар ҳамда техник ёрдам 75 миллион доллар гранд маблағини тақдим этди.