Камилов: Америка билан алоқаларни кучайтириш миллий манфаатларимизга тўлиқ жавоб беради

Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташрифлари стратегик шерикликда янги бир давр очиб берди, деб таъкидлади Ташқи ишлар вазири
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Ўзбекистон 24" телеканалига Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Камилов ташриф ҳақида батафсил тўхталар экан, у "тўсатдан пайдо бўлмаганлигини" таъкидлади.

"Ўзбекистон ва Америка томонидан бу ташрифга тахминан бир йилдан бери жиддий ва ҳар томонлама тайёргарлик кўрганмиз", — деди сиёсатчи. Камилов ташриф сабаблари ҳақида гапирар экан, "кўп жиддий масалалар тўпланиб қолган эди, бу масалалар атрофида фикр алмашиш, алоқаларимизни янги босқичга кўтариш керак эди", — деб таъкидлади.

Камиловга кўра, АҚШ билан алоқаларни кучайтириш Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос тушади.

"Америка билан муносабатларни ривожлантириш, турли соҳаларда алоқаларни кучайтириш — бизнинг давлат ва миллий манфаатларимизга тўлиқ жавоб беради", — деди вазир.