Канн фестивалида энг яхши актриса унвони Қозоғистон вакилига берилди

Москвага иш излаб келган мигрант қиз ҳаёти ҳақида олинган фильмнинг бош қаҳрамони – Канн фестивалида “Йилнинг энг яхши актрисаси” унвонини олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Қозоғистонлик Самал Еслямова Канн кинофестивалида “Йилнинг энг яхши актрисаси” унвонига  сазовор бўлди, деб хабар қилмоқда фестивалнинг расмий саҳифаси.

Самал Еслямовага ушбу нуфузли мукофот  россиялик режиссер Сергей Дворцевойнинг "Айка" фильмида ўйнаган бош роли учун берилди. Фильмда Москвага иш излаб келган қирғизистонлик мигрант қизнинг оғир ҳаёти тасвирланган. Фильм 6 йил давомида суратга олинган.

Мукофотни олар экан актриса – Сергей, сенга катта раҳмат. Бу катта шараф, — деб ўз режиссерига мурожаат қилди актриса.

Ушбу фильм намойишидан сўнг томошабинлар актриса ва бутун кинога олувчи гуруҳга узоқ қарсаклар чалишган ва илиқ олқишлашган эди.