Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техника Покистонда намойиш қилинди

Исломободда бўлиб ўтган кўргазма иштирокчилари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, дизайни ва хилма-хиллиги йилдан йилга ортиб бораётганини қайд этишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Покистондаги  Ўзбекистон элчихонаси Исломободда бўлиб ўтган Dream Home EXPO-2018 халқаро кўргазмасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкиллаштирди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сим-кабел, қурилиш ва Artel гуруҳи компаниялари маҳсулотларини тақдим этилди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший электр маҳсулотлар савдо компаниялари ва хусусий харидорлар томонидан катта қизиқишга сазовор бўлди. Ушбу маҳсулотларнинг кенг ассортименти, уларнинг юқори сифати – бу миллий иқтисоднинг диверсификация қилиш натижасидир. Бу борада Ўзбекистон кўплаб мамлакатларни ортда қолдирди”, — деб Ш.Гулям номли Лаҳорда жойлашган электроника магазини эгасининг сўзларини келтиради ахборот агентлиги.

Шунингдек, покистонлик Build Plus қурилиш компанияси Акfа ойналарига қизиқиш уйғотган. Ушбу компания вакиллари Тошкентда музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдиришган.

Қўргазма давомида Ўзбекистон павильонига 1500дан ортиқ киши ташриф буюрган. Кўргазма натижаларига кўра, Ўзбекистон стендига Покистон ва Хитойдан кейинги учинчи ўрин берилган.