Қозоғистоннинг Қуддус бўйича позицияси айтилди

Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ташаббуси билан чақирилган фавқулодда саммитда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ҳам иштирок этди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Турли этник ва диний гуруҳлар учун ота уйи бўлиб кетган Қуддуснинг тарихий мақомини ўзгартиришга ҳаракат қилиш, Яқин Шарқдаги барқарорликка таҳдид солади, деб баёнот қилди Қозоғистон ТИВ раҳбари Кайрат Абдрахманов.

Гватемала АҚШга тақлид қилиб ўз элчихонасини Қуддусга кўчирди
Қозоғистон ТИВ раҳбари 2018 йил 14 май куни Ғазо секторида юз берган ҳодисалар туфайли Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Туркия президенти Тойиб Эрдўғон ташаббуси билан чақирилган ИҲТ фавқулодда саммитида иштирок этди.

Қозоғистон ТИВ матбуот-хизмати томонидан шанба куни тарқатилган пресс-релизга кўра, Қозоғистон томон Фаластинда ҳолатнинг зиддийлашувидан ташвишдалигини билдирган. Шунингдек, тинч аҳолига нисбатан қуролланган кучнинг ишлатилишини номувофиқ деб атаган ва халқаро ҳамжамиятни ушбу зўравонликни зудлик билан тўхтатиш учун бор чораларни кўришга даъват қилган.

"Қозоғистон Ташви ишлар маҳкамаси Қуддус турли этник ва диний қарашлар вакиллари учун ота уйи эканлигини, бу ерда фаластинликлар ва исроилликлар бир-бирининг яшашга бўлган ҳуқуқини ҳурмат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтган", — деб қайд этилган пресс-релизда.

БМТ жаҳондаги муаммоларни ҳал қила олмайди, деди Эрдўғон
Вазирнинг сўзларига кўра, "ушбу ҳуқуқни шубҳа остига қўйишга, шунингдек, шаҳарнинг тарихий мақомини ўзгартиришга бўлган ҳаракат Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таҳдид остига қўяди"

Қозоғистон ТИВ раҳбари мамлакат БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан чиқарилган қарорлар ва резолюциялар бажарилиши тарафдори эканлигини яна бир бор эслатиб ўтган ҳамда Қозоғистон Яқин Шарқдаги вазият конструктив сиёсий мулоқот доирасида тез фурсатда, тўлақонли ва кенг қамровли тартибга солиниши тарафдори эканлиги таъкидлаган.

Вазир Исроил ва Фаластин раҳбариятини ҳамда барча манфаатдор томонларни икки давлатнинг тинч тотув яшашига имкон яратадиган сиёсий ечимни топишда аниқ қадамларни таъминлашга чорлаган.