АДЛ Қуддуснинг янги мақомини тан оладиган давлатлар билан муносабатни қайта кўриб чиқади

Араб давлатлари лигаси Қуддусга ўз элчихонасини кўчирган Гватемалани қоралашини маълум қилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган ва ўз элчихонасини у ерга кўчирган Гватемала ва бошқа давлатлар билан муносабатлар қайта кўриб чиқилиши даркор, деб баёнот қилди Араб давлатлари лигаси Бош котиби Аҳмад Абул Гейт.

Араб давлатлари лигаси Қуддус бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллади

"Биз ўз элчихонасини Қуддусга кўчирган Гватемала ҳаракатларини қоралаймиз. Араб давлатларининг ушбу мамлакат ва шундай қадам қўйишга қарор қиладиган бошқа мамлакатлар билан муносабатлари қайта кўриб чиқилмоғи лозим", — деб айтган АДЛ Бош котиби Қоҳирада ўтказилган панараб мамлакатлари фавқулодда мажлисида.

Ўтган чоршанба куни Гватемала ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирган биринчи Марказий Америка мамлакатига айланди. Гватемала шундай қадамга жазм этган АҚШдан кейин дунёдаги иккинчи давлат бўлди.