Президентнинг Андижон вилоятига ташрифи бошланди

Ташриф давомида тўқимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ президент матбуот котиби Комил Алламжонов ташриф давомида тўқимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15-17 май кунлари АҚШда расмий ташриф билан бўлганди.