Ўзбекистон президенти ва Пентагон раҳбари ўртасида учрашув қандай ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев Пентагонда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокара олиб борди.
Sputnik

Учрашувда мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланлиги, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда ҳарбий билим юртлари ислоҳ қилинганлигини таъкиблаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон бу соҳада Америка Қўшма Штатлари билан тажриба алмашиш, ҳарбий-техникавий, мудофаа ва хавфсизлик йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди.