ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Яшнобод туманидаги Иссиқсув кучасида вақтинча ҳаракат чекланиши ҳақида хабар қилди.
“17 май куни Тошкент шаҳрида амалий тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилади. Шу муносабат билан тадбир кунлари Яшнобод тумани, Иссиқсув кўчасида соат 09:00 дан 13:00 гача автотранспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланишини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.
Хабарда шунингдек йўлнинг автомобил ювиш шахобчаси яқинидан ўтган қисми беркитилиши айтиб ўтилган.