ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Бугун, 17 май куни GM Uzbekistan АЖнинг мунтазам фаолият юритувчи кўргазма зали ўз ишини бошлади. Бу ҳақда GM Uzbekistan АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Кўргазма Андижон шаҳри Савдо-саноат палатаси биносида ташкил этилган.
Кўргазмада компания ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг барча моделлари учун импорт қилинувчи бутловчи қисмлар намойиш этилади. Шунингдек, кўргазма залида мутахассислардан тавсиялар олиш мумкин.