Гватемала АҚШга тақлид қилиб ўз элчихонасини Қуддусга кўчирди

Қуддус мэри ўзининг Қуддус мэри ўзининг баёнотида мамлакат президенти Моралесга ташаккурнома изҳор қилган ва унинг дипмиссияни кўчириш ҳақидаги қарорини "мардонавор" қарор дея баҳолаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Қадимги Қуддус шаҳри деворларида Гватемала байроғи тасвири намойиш этилди. Мамлакат элчихонаси 16 май куни Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Исроилга "ахлоқни ўргатма", деб маслаҳат берди Нетаньяху Эрдўғонга

Қуддус мэри ўзининг баёнотида мамлакат президенти Моралесга ташаккурнома изҳор қилган ва унинг дипмиссияни кўчириш ҳақидаги қарорини "мардонавор" қарор дея баҳолаган.

"Мен бошқа мамлакатларни АҚШ ва Гватемалага қўшилишга чақираман — сизлар ҳам тўғри иш тутиб ўз элчихоналарингизни бизнинг абадий пойтахтимиз — Қуддусга кўчиринг", — дейилади мэр баёнотида.

Душанба куни АҚШ ўзининг элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирган эди. Ушбу воқеа Ғазо секторида зиддиятлар авж олишига ва АҚШнинг янги элчихонаси биноси ёнида норозилик намойишлари бошланишига сабаб бўлди.

Шу пайтгача камида учта давлат АҚШга тақлид қилиб, ўз элчихоналарини Қуддусга кўчириши маълум қилинган эди. Хабарларга кўра, Қуддусга ўз элчихонасини кўчирадиган учинчи мамлакат Парагвай бўлиб, дипмиссиянинг очилиш маросими май ойининг охирига режалаштирилган.