Фаластин Вашингтондан элчисини чақириб олди

Ушбу қарор АҚШ элчихонаси Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилганидан сўнг қабул қилинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Фаластин миллий маъмурияти АҚШнинг элчихонани Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришига жавобан Вашингтондан элчисини чақириб олди, деб хабар қилди РИА Новости.

Туркия Исроил элчисига мамлакатдан чиқиб кетишни таклиф қилди

Маълум бўлишича бу ҳақда нашр Паластин ТИВдан олинган ҳужжат асосида хабар берган.

"Паластин миллий маъмурияти раҳбарининг (Маҳмуд Аббоснинг, таҳр.) бевосита кўрсатмаларига биноан ташқи ишлар вазирлиги шуни эълон қиладики, Вашингтондаги Фаластин элчиси ва Фаластинни озод этиш ташкилоти миссияси раҳбари Хусам Зомлот чақириб олинди. Ушбу қарор АҚШ элчихонаси Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилганидан сўнг қабул қилинган", — дейилади баёнотда. 

ФММ ТИВ элчи чоршанба куни ватанга қайтиши ҳақида маълумот берган.