Бугун Москвада "Рамазон чодири" очилади

"Рамазон чодири" доирасида бутун муқаддас ой давомида ҳар куни мавзули суҳбатлар, викториналар, интерактив мулоқот ва фахрий меҳмонлар билан учрашувлар ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 май —Sputnik. Бугун Москвадаги Поклонная горада жойлашган Хотира масжиди биноси олдида 13-бор Москва "Рамазон чодири"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Рамазон Чодири" Россия мусулмонлар диний идораси ҳамда Москва ҳукумати томонидан ҳар йили муқаддас Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан ташкил қилинадиган маданий-маърифий тадбир ҳисобланади.

Ўзбекистонга Рамазон ойи кириб келиш куни маълум бўлди

"Рамазон чодири" доирасида бутун муқаддас ой давомида ҳар куни мавзули суҳбатлар, викториналар, интерактив мулоқот ва фахрий меҳмонлар билан учрашувлар ўтказилади. Бу йилги лойиҳа тарихдаги энг йириги бўлиб, кунига 500га яқин меҳмонни ўз ичига олади", — деб хабар берди ташкилотчилар РИА Новостига.

Тантанали очилиш маросимида Россиядаги мусулмон ва бошқа динлар етакчилари ва вакиллари, шаҳар ва федерал маъмурият вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари иштирок этади.

"Эртага, 16 майдан бошлаб "Рамазон чодири" барча учун эшикларини очади ва анъанага мувофиқ турли миллат ва динлар вакилларини ифторликка чорлайди", — деди ташкилотчилар.

Рамазон ойини муносиб ўтказиш ҳақидаги президент қарори эълон қилинди

Бутун ой давомида бу ерга ташриф буюрувчилар учун Ингушетия, Қорачой-Черкесия, Доғистон, Татаристон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатлар оқшомлари ўтказилади.

"Рамазон чодири"нинг дизайни қуёш ботишини — минглаб мусулмонлар эътиқод ва Аллоҳ мукофотига сазовор бўлиш умидида ўз яқинлари билан ифторлик дастурхони атрофида жам бўладиган вақтни эслатиши диққатга сазовор", — деб қўшиб қўйишди ташкилий қўмита вакиллари.

"Рамазон чодири" лойиҳаси Россия Муфтийлар кенгаши, РФ Мусулмонлар идораси ва Москва Мусулмонлар идораси ташаббуси ҳисобланади.