Путин ва Трампнинг лимузинлари солиштирилди

Америка журналистлари АҚШ ва Россия президентларининг лимузинлари таққослаб чиқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. АҚШнинг Newsweek нашри Россия президенти Владимир Путиннинг "Кортеж" лойиҳасидаги автомобили ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг Cadillac автомобили солиштириб чиқди.

"Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасида АҚШнинг анъанавий ташқи сиёсатига зид бўлган ва "дунёни ажаблантираётган ажойиб муносабатлар" юзага келган. Бироқ уларнинг иккисини юқори синфдаги лимузинларга муҳаббат бирлаштиради", — деб ёзади Том О'Коннор.

Нашр Путиннинг машинасини таҳлил қилиб, у Rolls Royce Phantom ва Rolls Royce Ghost лимузинларига ўхшашлигини таъкидлайди.

Автомобиль Aurus кортежа президента РФ

Нашрнинг маълум қилишича, "Кортеж"да 12 цилиндрли двигател ўрнатилган бўлиб, у Трампнинг лимузинидаги 8 цилиндрли двигателдан анча кучли. Бундан ташқари, Трампнинг "Йиртқич" деб ном олган лимузини Кортеждан 1,5 тонна оғирроқ.

Автомобиль президента США Дональда Трампа

"Янги автомобил кўплаб кўрсаткичлар бўйича ўзидан аввалги машинадан устунроқ бўлади. Россия бу борада узоқ вақт олдинда бўлиши даргумон", деб айтилган нашрда.