Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашди

Арманистон янги сиёсий раҳбари учун Сочида бўлиб ўтган учрашув - биринчи хорижий сафар бўлди. Унда Россия президенти икки томонлама муносабатларнинг ижобий томонга ҳаракатланаётганини қайд этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин Арманистон янги сайланган бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Арманистон янги сиёсий раҳбари учун Сочида бўлиб ўтган учрашув — биринчи хорижий сафар бўлди. Унда Россия президенти икки томонлама муносабатларнинг ижобий томонга ҳаракатланаётганини қайд этди. Хусусан, икки мамлакат орасида маҳсулот айрбошлаш ҳажми 25% ошгани ва Арманистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти тезлик билан ошиб бораётгани қайд этилди.

Никол Пашинян Арманистон бош вазири бўлди

Пашинян ўз навбатида Москва билан ҳарбий-техник соҳадаги алоқаларни ривожлантириш ниятида эканини ва Арманистон ҳеч қачон икки мамлакатнинг ҳарбий ҳамкорлигини шубҳа остига қўймаганини хабар қилди. Бош вазир сўзларига кўра, Арманистон янга раҳбарияти икки мамлакат орасидаги савдо-иқтисодий ва сиёсий муносабатларга янги импульс бериш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон мухолифати вакили бўлган Пашинян, салкам бир ой давом этган намойшлардан кейин 8 май куни бош вазир этиб сайланган эди. Унинг рақиби, Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян бутун мамлакат бўйлаб бўлиб ўтган намойишлардан кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.