АҚШ Бобомурод Абдуллаев ишида йўл қўйилган қонунбузарликларга чора кўришга ундади

Барча бирга судланувчиларнинг ҳам оқланишига оид бу қарор демократик жамиятда сўз эркинлиги нечоғли муҳим аҳамият касб этишини яна бир карра тасдиқлайди, деб ёзади АҚШ элчихонаси.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. АҚШ элчихонасининг расмий сайтида Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилинишига оид баёнот эълон қилинди.

Бобомурод Абдуллаев суд залида озод қилинди
"Америка Қўшма Штатлари етти ойлик суд жараёнидан сўнг, 7 май куни журналист Бобомурод Абдуллаевни озод этилганини олқишлайди. Биз суд мулозимларини очиқ ва шаффоф ўтказилган, Ўзбекисон суд тартиб-қоидаларига асосланган суд жараёни билан қутлаймиз. Суд қарорида терговчилар томонидан "кўплаб процессуал қонунбузарликлар" содир этилгани ҳам қайд этилган. Келгусида бундай ишлар такрорланмаслиги учун Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини бу қонунбузарликларни кўриб чиқиб, тегишли чоралар кўришга ундайди", — дейилади хабарда.

Барча бирга судланувчиларнинг ҳам оқланишига оид бу қарор демократик жамиятда сўз эркинлиги нечоғли муҳим аҳамият касб этишини яна бир карра тасдиқлайди, деб ёзади Элчихона.