ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. И.Б. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетига 250 нафар талаба қабул қилиниши белгиланди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
"И.Б. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳаридаги филиалига 2018/2019 ўқув йили учун қабул тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йили учун Филиал бакалавриат босқичига турли йўналишлар бўйича 250 нафар талаба қабул қилиниши белгиланди", — дейилади хабарда.
Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, нефть-газ йўналишидаги асосий олий ўқув юрти ҳисобланади.
Университетнинг Оренбург ва Тошкент шаҳарларида филиаллари мавжуд. Филиаллар билан қўшиб ҳисоблаганда университет талабалари 10 мингдан ошади. Мазкур ўқув юртида дунёнинг 56 мамлакати талабалари таҳсил олишади.