Ўзбекистонлик ёш футболчилар қаҳрамонона ўйин кўрсатди

Россияда болалар уйлари тарбияланувчилари орасида бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш футболчилар қаҳрамонона ўйин кўрсатиб ярим финалга чиқишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Россияда Жаҳон Чемпионати олдидан болалар уйлари тарбияланувчилари орасида ўтказилаётган “Келажак сенинг қўлингда” жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Непал устидан ғалаба қозониб ярим финалга чиқди, Sputnik мухбири хабарига асосан. 

На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

Бугун Москвадаги Локомотив стадионининг "Сапсан-Арена"  майдонида Ўзбекистон ва Непал орасида футбол ўйини бўлиб ўтди.

Ўйинда ўзбекистонлик Руслан Котов исмли ёш футболчи ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди, десак адашмаймиз. Рақиб ўйинчиси билан тўп учун бўлган шиддатли олишувда Русланнинг оёғи жароҳат олди. Унга ҳатто шифокор ёрдами керак бўлди.

На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

Ўйин қоидасини бузган рақиб дарвозасига эса – пенальти белгиланди. Ундан яна бир ўзбекистонлик ёш футболчи Руслан Караханян унумли фойдалана олди. Натижада Ўзбекистон 2:1 ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Ўзбекистон жамоаси устози Жамшид Асадов Руслан Котовга кўрсатган ўйини учун сидқидилдан миннатдорлик билдириб, уни маҳкам қучоқлаб осмонга кўтарди. Ушбу ўйинни томоша қилишга  Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳам ташриф буюришган эди.

На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"

Эслатиб ўтамиз, олдинги ўйинларда Ўзбекистон жамоаси Россия устидан ғалаба қозониб, Покистон билан дуранг ҳисоб кўрсатган эди. Олдинда Бурунди Республикаси жамоаси.

На международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"