Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони бериш ташаббуси илгари сурилди

“Менинг фикрим” – жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони бериш ташаббуси илгари сурилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Ўзбекистонда 20 апрелдан ишга “Менинг фикрим” – жамоавий мурожаатлар порталида Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони бериш ташаббуси эълон қилинди.

IBROHIM NOROV исмли фойдаланувчининг ташаббуси 69-s-p/18 рақами остида рўйхатдан ўтказилган ва у Олий Мажлис депутатлари номига йўлланган.

Хусусан, мурожаатномада, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев айни дамда “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирлангани айтиб ўтилган ва президентнинг барча хизматларига ҳозирча етарлича баҳо берилмагани ва муносиб равишда тақдирланмагани таъкидланган.

Мурожаатноманинг тўлиқ матни билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони – Ўзбекистон Республикасининг олий даражадаги мукофоти бўлиб, у фуқароларга давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Унвон Олий Мажлис томонидан берилади.

Бугунги кунга қадар "Олтин Юлдуз" унвони билан Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов, шоир Абдулла Орипов, ёзувчи Эркин Воҳидов, Саид Аҳмад ва яна 30 дан ортиқ фуқаролар тақдирланган