Рамазон ойини муносиб ўтказиш ҳақидаги президент қарори эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда бу йилги Рамазон ойини ўтказишда ўзаро аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш ҳақида президент қарори имзоланди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи”.

Ўзбекистон президенти томонидан 11 май куни имзоланган қарорда қуйидагилар айтиб ўтилган:

1. 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистонга Рамазон ойи кириб келиш куни маълум бўлди

2. Вилоятларда ва Қорақалпоғистон Республикасида Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Жойларда ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин.

Ёрдамга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.