Америкалик генерал Россия фақат кучни тушунади, деб айтди

"Россия - буюк тарихга ва шахсларига эга буюк давлат, лекин улар фақат кучни ҳурмат қилади. Агар бизнинг альянсимиз бирдамлик ва қатъиятни намоён этмаса, у ҳолда, биз унинг агрессиясига далда берган бўламиз", - деди генерал Ходжес
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. НАТО "фақат кучни тушунадиган" Россияга қаршилик кўрсатишда ўз бирдамлигини намоён қилиши керак, деб баёнот қилди АҚШнинг Европадаги пиёда қўшинлари собиқ қўмондони генерал-лейтенант Бен Ходжес.

"Тинчлантирувчи нутқ": НАТО Бош котиби Трамп ва Россиядан қўрқмасликка чақирди
"Россия — буюк тарихга ва шахсларига эга буюк давлат, лекин улар фақат кучни ҳурмат қилади. Агар бизнинг альянсимиз бирдамлик ва қатъиятни намоён этмаса, у ҳолда, биз унинг агрессиясига далда берган бўламиз", — деди Ходжес Польшанинг TVN24 телеканалига берган интервьюсида.

Генералга кўра, Москванинг мақсади — Европа Иттифоқи ва НАТО тамойилларини йўққа чиқариш ҳамда альянс аъзоларини ташкилот уларни ҳимоя қилишга яроқсиз эканлигига ишонтиришдан иборат.

"Бу шуни англатадики, биз гибрид уруш, дезинформация, ядровий таҳдид ва кибертеррористик ҳужумларга рўбаро келмоқдамиз", — деб баёнот қилди у.

"Россия ўзининг хориждаги фуқароларини ҳимоя қилишни ўз бурчи деб билади", — деб қўшимча қилди генерал. Ходжеснинг фикрига кўра, бу Болтиқбўйи мамлакатлари ёки Польшага тезлик билан бостириб киришга сабаб бўла олади.

Путин: АҚШ ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда
"Россия бу каби катта хатога йўл қўйишининг олдини қай тарзда олишимиз мумкин? Альянс бизнинг реакциямиз тезлигини оширишга ҳаракат қилмоқда. Польшанинг модернизация борасида қилаётган ишлари бизнинг имкониятимизни кенгайтиради. <…> Биз Россияга биз ҳам тез, ёки улар каби тез ҳаракатлана олишимизни кўрсатмоғимиз даркор. Кейин биз ҳам улар билан худди совуқ уруш давридаги муносабатларга эга бўламиз", — деб баёнот қилди генерал.

Ўтган йилнинг апрель ойи охирида Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди. Ўшанда томонлар Россияга нисбатан "тўхтатиб туриш" сиёсатини ўтказишни давом эттиришларини тасдиқладилар. Альянс Бош котиби Йенс Столтенберг таъкидлаганидек, ташкилот учун вужудга келаётган чақириқларга тезлик билан муносабат билдириш жуда муҳим, худди "Скрипаль иши"да бўлгани каби.

Шу билан бирга Москва кўп маротаба, британия разведкасига ишлаган РББ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланишига алоқадор эмаслигини кўп таъкидлаган. Россия шунингдек, Россия — НАТО Кенгаши доирасида альянс билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирган. Россия ТИВдаги манбанинг таъкидига кўра, альянс қошида Россия вакилларининг сони қисқартирилиши бундай диалогнинг бошланиши учун имкониятларни торайтирмоқда.