ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжоно Вашингтон шаҳрида матбуот-маркази ташкил этилганини маълум қилди.
"Президент матбуот хизмати Вашингтон шаҳрида матбуот маркази ташкил этди. Бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритишда журналистларга кўмаклашади. Бу ерда зарур маълумотлар тарқатилиб, ташриф натижалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиб борилади", — деб ёзган Алламжонов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Шунингдек, Мирзиёев ташрифининг расмий хештеги #UzbUSA2018 қабул қилингани маълум қилинган.
"Ўз фикр-мулоҳазаларингизни ушбу хештег орқали ёзиб қолдиришингиз мумкин. Одатдагидек, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар Матбуот хизмати томонидан доимий равишда мониторинг қилинади", — деб ёзган Ўзбекистон президенти матбуот-котиби.