ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига ДСҚдаги манба хабар қилган.
Қўмитанинг аввалги раҳбари, 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни вазифасидан озод этилди ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ботир Парпиев қўмитага 14 йил давомида раислик қилиб келган.