Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига ўринбосар тайинланди

Жиззах вилоятида ҳам лавозимий тайинлов амалга оширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, полковник Умархонов Азизхон Шарипхонович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.

Шунингдек, Жиззах вилоятида ҳам лавозимий тайинлов амалга оширилди. Полковник Ахмуратов Хужамурад Расулович Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.