Солиқ қўмитаси раҳбари Ботир Парпиевнинг ишдан кетганлиги расман тасдиқланди

Ботир Парпиев 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислиги озод қилинди. Бу маълумотни Sputnik мухбирига Давлат солиқ қўмитасидаги манбаа тасдиқлади.

Хабарга кўра Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Парпиев 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.