Туркиядаги Efes-2018 ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон ҳам қатнашмоқда

Измирдаги Дўғонбей полигонида ўтказилган машқларни жами 38 мамлакатнинг 65 вакили кузатиб борган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Туркиядаги Efes-2018 халқаро ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда, деб хабар берди Sputnik Бразилия.

Мирзиёев мамлакатдаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқ берди

Измирдаги Дўғонбей полигонида ўтказилган машқларни Туркия ва Озарбайжон мудофаа вазирлари, Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Судан, Босния ва Герцеговина, Кувайт, Нигерия, Қатар, Руминия бош штаблари бошлиқлари, Ислом давлатлари антитеррористик коалицияси қўшинлари бош қўмондони Рахил Шариф, жами 38 мамлакатнинг 65 вакили кузатиб борган.

Хабар қилинишича, машғулотларга 7500 киши, жумладан, АҚШ, Озарбайжон, Бангладеш, Баҳрайн, Буюк Британия, Босния ва Герцеговина, Жазоир, Грузия, Италия, Иордания, Қозоғистон, Косово, Кувайт, Венгрия, Македония, Малайзия, Монголия, Ўзбекистон, Покистон, Руминия, Словакия, Саудия Арабистони, Иорданиядан 945 нафар ҳарбий жалб этилган.

Аввалроқ МДҲ давлатлари бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими доирасидаги қўшма машғулотларда Ўзбекистон ҳам иштирок этиши хабар қилинганди.