Оренбургдаги колониядан ўзбекистонлик маҳкум қочиб кетди

У қасддан соғлиққа зарар етказишда айбланиб бир йилга озодликдан маҳрум этилган бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Оренбургдаги 13-манзил-колониядан жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонлик 40 ёшли Отабек Аллабергенов қочиб кетди.

"Навбатчилик қисми 10 май куни маҳкум Аллаберганов Отабек Жуманазаровичнинг жойида йўқлигини аниқлади", — дейилади вилоят жазони ижро этиш федерал бошқармаси хабарида.

Урганчлик бу шахс қасддан соғлиққа зарар етказишда айбланиб бир йилга озодликдан маҳрум этилган бўлиб, у ҳибсга олингунига қадар Оренбургда яшаб келган.