Домодедово божхоначилари ўзбекистонлик қиздан миллион рубллик тақинчоқларни олиб қўйди

Қиз бу тақинчоқларни унга бир йигит совға қилганини айтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Домодедово божхонаси ходимлари Дубайдан учиб келган 24 ёшли ўзбекистонлик қиздан қиймати бир миллион рублдан ортиқ турувчи заргарлик буюмларини мусодара қилди. Бу ҳақда Домодедово божхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Божхона Ўзбекистонда йил давомида қанча тилла тўхтатиб қолингани ҳақида ахборот берди

Қиз яшил йўлакда тўхтатилган. Унинг қўл юки ичида Cartier узуги ва билагузуги ҳамда сирғалар бўлган.

"Ўзбекистон фуқароси бу тақинчоқларни унга дам олаётиб танишиб қолган бир йигит совға қилганини билдирди. Унинг айтишича, тақинчоқларнинг нархини билмайди, уларнинг ҳужжати ҳам йўқ бўлган", — дейилади хабарда.

Экспертларнинг аниқлашларича, заргарлик буюмлари 750-пробали оқ олтиндан тайёрланган бўлиб, бриллиантлар ўрнатилган. Уларнинг қиймати ички бозорда бир миллион 71 минг рублни ташкил этади.

Тақинчоқлар мусодара қилинди, қизга буюмларни декларациядан ўтказмаганлиги учун катта миқдорда жарима солинади.