Тошкентда хотин-қизлар ўртасида велотур бўлиб ўтади

Велотурнинг қоидасига кўра мусобақада 18 дан – 30 ёшгача, 31 ёшдан – 44 ёшгача, ва 45 ёшдан юкори иштирокчилар қатнашадилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси биргаликда 2018 йил 12 май куни Тошкент шаҳрида "15-май Халқаро оила куни" мунособати билан "Соғлом аёл — жамият бойлиги" шиори остида ҳаваскор Хотин-қизлар ўртасида велотур бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси хабар қилди.

Велотурнинг қоидасига кўра мусобақада 18 дан — 30 ёшгача, 31 ёшдан — 44 ёшгача, ва 45 ёшдан юкори иштирокчилар қатнашадилар.

Велотур Тошкент шаҳар, Яшнабод туманидаги Корзинка Авиатор савдо мажмуасидан "Мирзо Улуғбек" кўчасигача, "Мирзо Улуғбек" кўчасидан "Тараққиёт" кўчалари кесишган жойидан Корзинка Авиатор савдо мажмуасигача ўтказилиши белгиланган.

Иштирокчи ҳаваскор хотин-қизлар мусобақага ўз велосипедлари билан қатнашишлари лозим.