Ўзбекистонда Бош прокуратура академияси ташкил этилди

Академия прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

2007 йилдан Ўзбекистон Бош прокуратураси тузилмасида раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи Олий ўқув курслари фаолият юритмоқда. Олий ўқув курсларида 2007-2017 йиллар давомида 4318 нафар ходимнинг малакасини ошириш ва 186 нафар раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш таъминланди.

Ҳужжатга мувофиқ, прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари Бош прокуратура aкадемияси этиб қайта ташкил этилди.

Академия прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб ҳисобланади.

Академияда касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш қуйидаги дастурлар бўйича амалга оширилади:

— прокурор-тергов иши ва прокуратура органларида иш юритишни ташкил қилиш асосларини ўқитишга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш;

— прокурор-тергов ва таҳлилий ишларни юритиш, норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш юзасидан касбий билим ҳамда кўникмаларни чуқурлаштиришга, шунингдек, ишни ташкил этишнинг инновацион шакллари ва методларини ҳамда бошқарув асосларини ўзлаштиришга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш;

Ўзбекистонда жиноий ишлар электрон шаклга ўтказилади

— қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, прокурор-тергов ишининг илғор ютуқларини ўргатиш, шунингдек, прокуратура органлари ходимлари фаолиятидаги тизимли камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган, давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш;

2018 йилнинг 1 июнидан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Академия ходимларига прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган оширилган тариф коэффициенти ва алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ўз таркибига олувчи лавозим маошига 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.