Ўзбекистон "Ўзбекистон ҳаво йўллари"ни хусусийлаштиришга тайёр

Олтин ва нефт устидан назорат давлат тасарруфида бўлади. Энергетика масаласи кўриб чиқилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати "Uzbekistan Airways" давлат авиакомпаниясини хусусийлаштиришга тайёр. Бу ҳақда Reuters агентлиги расмий манбаага таянган ҳолда хабар қилди.

Молия вазирлиги қимматбаҳо қоғозларни чиқаришни режалаштирмоқда

Иқтисодиётнинг бошқа йириқ тармоқлари — олтин қазиб олиш ва нефт саноати ҳозирча тўлиқ давлат назоратида қолмоқда. Энергетика масаласи муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродовнинг сўзларига кўра, яқин келгуси 3-5 йилларда Ўзбекистон стратегик мақсадлардан бир — Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдир. Шунингдек, давлат яқин йилларда йирик гидроэлектр станцияларни барпо этиш ва уларга хорижий мутахассисларни жалб қилиш, божхона режимлари ва ер қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

"Орқага йўл йўқ. Биз мамлакатда янада ижобий ўзгаришлар бўлишини истаймиз", — деб таъкидлади журналистларга Холмуродов.