Афғонистонда иккита ҳужум оқибатида ўн киши ҳалок бўлди

Қабул шаҳрида полиция участкаси яқинида иккита портлаш содир бўлди. Ушбу амал учун жавобгарликни "Толибон" ҳаракати ўз зиммасига олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Афғонистон пойтахтида содир бўлган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 23 нафар жароҳатланди.

Қабул шаҳрида полиция участкаси яқинида иккита портлаш содир бўлди.

Салливан толибларни Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликка чақирди

Портлаш содир бўлган жойда отишма бўлганлиги ҳақида хабарлар келганди. Бундан аввал, битта террорчилик амал учун жавобгарликни "Исломий давлат" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олди. Унда 2 киши ҳалок бўлди ва 2 киши жароҳатланди.

Пажвак агентлиги маълумотларига кўра, ушбу ҳужумлар Шахри-нав ва Дашти-Барчи туманларида содир бўлди. Иккинчи ҳужум бўйича жавобгарликни "Толибон" ҳаракати ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда РИА Новости.