Трамп "ИД"нинг қидирувдаги беш нафар етакчиси қўлга олинганлиги ҳақида хабар қилди

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида хабар берди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. АҚШпрезиденти Дональд Трамп "Ислом давлати"нинг қидирувдаги беш нафар етакчиси ҳозиргина қўлга олинганлиги ҳақида маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"ИД"нинг қидирувда бўлган беш етакчиси ҳозиргина қўлга олинди", — деб ёзган Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида.