ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Оқ Уй Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифини — тарихий дея атади. Ушбу баёнот келтирилган пресс-релиз АҚШ президенти расмий қароргоҳининг сайтида эълон қилинган.
"2018 йил 16 май куни Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Оқ Уйга илк бор ташрифи муносабати билан қабул қилади. Президент Трамп ва Президент Мирзиёев умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади",- дейилади баёнотда.
Шунингдек, икки томон Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ва инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилади.