Эронлик депутатлар парламент минбарида АҚШ байроғига ўт қўйишди

Депутатлар байроқ билан бирга қандайдир қоғозни ҳам ёқадилар, ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, бу ядро келишуви ҳақидаги шартнома нусхаси бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Эрон парламентининг бир нечта депутатлари Америка президенти Дональд Трамп Теҳрон билан имзоланган ядро келишувидан чиқишини маълум қилган куннинг эртасига АҚШ байроғини ёқиб юборишди. Бу ҳақда видео жойлаштирилган. 

Парламентарийлардан бири минбарга чиқиб, Америка байроғининг қоғозда босилган нусхасини барчага намойиш қилади ва сўнгра уни зажигалка билан ёқишга уринади.

Депутатнинг биринчи уриниши иш бермагач, унинг ёнига ҳамкасблари югуриб келиб, ёрдам бера бошлайдилар. Депутатлар байроқ билан бирга қандайдир қоғозни ҳам ёқадилар, ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, бу ядро келишуви ҳақидаги шартнома нусхаси бўлган.

Акция давомида депутатлар Америкага қарши шиорларни бақириб айтишган ва муштларини силкитишган, уларнинг ҳамкасблари эса ўз хайрихоҳлигини билдириш учун минбарга яқин келишга интилган.

Сўнгра иккита қоғоз ҳам пастга улоқтирилган ва парламентарийлар уларни оёқлари билан топтай бошлаган.