Фарғона водийсининг мева-сабзавот экспорт салоҳияти бўйича бизнес-форум ўтказилади

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистоннинг давлат ва бизес тузилмалари ҳамда ЕИ, Россия, Қозоғистон, Монголия, Ҳиндистон, Хитой давлатларининг савдо тармоқлари вакиллари иштирок этади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 12-13 май кунлари Бишкекда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида Фарғона водийсининг устиворликларини муҳокама қилишга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатаси хабар қилди.

Ўзбекистон мева-сабзавотлари Россия савдо тизимларидан жой олади

Хабарда айтилишича, унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат ва бизес тузилмалари ҳамда ЕИ, Россия, Қозоғистон, Монголия, Ҳиндистон, Хитой давлатларининг савдо тармоқлари вакиллари иштирок этади.

Тадбирда Фарғона водийсида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишнинг мавжуд имкониятларини муҳокама қилиш, экспорт маҳсулотларини етказиб беришда пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилишнинг тезкор ечимларини аниқлаш ва ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш кўзда тутилмоқда.

Дастурга кўра, йирик савдо тармоқлари вакиллари етказиб бериладиган мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган талаблар билан таништиришади, минтақанинг транспорт-логистика тизими муҳокама қилинади.

Бизнес-форум доирасида бизнес вакиллари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади ҳамда ишлаб чиқарувчи ва харидорлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланади.

Бизнес-форумда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намойишини ўтказиш ҳам режалаштирилган.