Турин университетида блокчейнга бағишланган анжуман бўлиб ўтади

Эртага 8 май куни Турин университетида эксперт ва ташаббускорлар иштирокида блокчейн технологиясига бағишланган анжуман бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Эртага 8 май куни Турин университетида эксперт ва ташаббускорлар иштирокида блокчейн технологиясига бағишланган анжуман бўлиб ўтади. Бу ҳақида тадбирнинг расмий сҳифасида хабар қилинган.

Тадбир университетнинг 1-анжуманлар залида соат 11:00 да бошланади. Кун тартибидан қуйидаги мавзулар ўрин олган:

  • Блокчейн нима?
  • Ethereum технологияси ва Ақлли контрактлар
  • Майнинг
  • Блокчейт технологиясини киритиш
  • Блокчейн технологиясидан бизнес ва давлат хизматлари соҳасида қандай фойдаланиш мумкин
Ўзбекистон биткоин ва электрон пулларни қонунийлаштиради

Ҳар бир мавзу соҳанинг етакчи мутахассилари ва ташаббускорлари томонидан ёритилади.

Хусусан "Блокчейн технологиясидан бизнес ва давлат хизматлари соҳасида қандай фойдаланиш мумкин" мавзуси Paynet ва LeBazar компаниялари асосчиси Ботир Арифджанов томонидан ёритилади.    

Ундан ташқари тадбир доирасида турли конкурслар ўтказилиб уларнинг ғолибларига совғалар топшириш режалаштирилган.