Тошкентдаги 302-мактабда 9 май тантанасининг энг ёрқин фото-суратлари

Sputnik

Ўзбекистон мактабларида биринчи марта 9 май санасига бағишлаб тантанали тадбирлар ўтказилмоқда. Спутник Ўзбекистон мухбирлари Юнусобод туманидаги 302-сонли мактабда бўлишди ва ушбу тадбирни томоша қилишди.

Мактаб директори Феруза Худоёрова 9 майни нишонлаш нима учун муҳимлигини айтди

Таъкидлаш жоизки, яқинда очилган мактабда 9-май байрами ҳам биринчи марта катта шодиёна билан нишонланди. Байрамга меҳнат фахрийлари, ветеранлар, маҳалла йиғинлари вакиллари ва бошқа меҳмонлар таклиф этилди. Шунингдек, ирригация институти ҳарбий талабалари ўз чиқишларини намойиш қилишди.

Мактаб ўқувчилари уруш йилларида куйланган ҳарбий-жанговар руҳдаги қўшиқларини куйлашди, уруш қатнашчилари қаҳрамонликларига бағишланган шеърларни ёддан айтиб беришди.

Тадбир "Ғалаба куни" қўшиғини жўр бўлиб куйлаш ва кабутарларни учириш билан якунланди.

Маросим сўнгида ветеранларга мактаб маъмурияти томонидан совғалар топширилди.

1 / 11
Тадбирда меҳнат фахрийлари, ветеранлар, маҳалла йиғишлари вакиллари ва бошқа меҳмонлар қатнашди.
2 / 11
Мактаб ўқувчилари ватан ва уруш йиллари қўшиқлар ва шеърларни айтиб беришди.
3 / 11
Мактаб ўқувчилари ватан ва уруш йиллари қўшиқлар ва шеърларни айтиб беришди.
4 / 11
Мактаб ўқувчилари ватан ва уруш йиллари қўшиқлар ва шеърларни айтиб беришди.
5 / 11
Мактаб ўқувчилари ватан ва уруш йиллари қўшиқлар ва шеърларни айтиб беришди.
6 / 11
Мактаб ўқувчилари ватан ва уруш йиллари қўшиқлар ва шеърларни айтиб беришди.
7 / 11
Ирригация институти ҳарбий талабалари ўз чиқишларини намойиш қилишди.
8 / 11
Ўқувчилар спорт чиқишларини намойиш қилишди.
9 / 11
Ўқувчилар қизиқарли саҳна чиқишларини намойиш қилишди.
10 / 11
Ирригация институти ҳарбий талабалари ўз чиқишларини намойиш қилишди.
11 / 11
Ушбу тадбирда меҳнат фахрийлари, ветеранлар, маҳалла йиғишлари вакиллари ва бошқа меҳмонлар қатнашди.