Тошкент ҳарбий округи полигонида танк биатлони, парад ва халқ сайли бўлиб ўтди

Чирчиқдаги Тошкент ҳарбий округи полигонида 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган танк биатлони ва ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Кеча 6 май куни Чирчиқдаги Тошкент ҳарбий округи дала ўқув майдонида танк биатлони, ҳарбий парад ва халқ сайли бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ўзининг youtube каналида хабар қилмоқда.

Тошкентда болалар ҳарбий паради бўлиб ўтди

9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир эрта тонгда Ўзбекистон Қуролли кучларининг ҳарбий парадидан бошланди.

Ундан сўнг Тошкент ҳарбий округининг  дала ўқув майдонида танк биатлони мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон танкчилари жанговар машинада турли тўсиқлардан ўтиш ва нишонга олиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.  

Биатлонда ғолибларини табриклаш маросимидан сўнг халқ сайли ташкил қилинди. Дала ўқув майдонини кўкламзорлари бағрида ўнлаб чодирлар тикилди. Қуролли кучлар яккахон ижрочилари ва миллий ашула ва рақс ансамбллари иштирокида концерт дастури ташкил қилинди. Тадбирга минглаб одамлар ташриф буюришди.