ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Sputnik.Мнения ва Франциянинг Ifop компанияси ўтказган сўровга кўра, айни дамда Владимир Путин ва Дональд Трамп дунёнинг энг кучли сиёсий раҳбарларидир.
Сўров натижаларидан маълум бўлишича, италияликларнинг 38%, Франция ва Германия аҳолисининг 34 %, Владимир Путинни айни дамда дунёдаги энг кучли раҳбар деб ҳисоблар экан.
Британияда худди шундай фикрда бўлганлар сони 26% ни ташкил қилган. Дональд Трамп фойдасига овоз берганлар сони 33%ни ташкил қилган.
АҚШда эса Владимир Путинни дунёнинг энг кучли раҳбари деб ҳисоблайдиганлар сони 23 % Дональд Трампни энг кучли раҳбар деб ҳисоблайдиганлар сони эса 43 %ни ташкил қилган.
Сўров Ifop компанияси томонидан 2018 йилнинг 22-27 март кунлари ўтказилди. Унда 18 ёшдан катта бўлган 5029 нафар киши иштирок этган. Сўралганлар мамлакат аҳолисини ёши, жинси ва турар жойи бўйича баравар тақдим этади. Сўровнинг умумий хатолик эҳтимоли 3,1 %ни, ишончлилик эҳтимоли 95 %ни ташкил қилади.