Paynet фаолияти тугатилади

UzPaynet фаолияти тугатилиб, унинг ўрнига жисмоний шахслардан тўловлар қабул қилишга ихтисослашган “Халқ банки”нинг янги бўлинмаси ташкил қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. ООО “UzPaynet” фаолияти тугатилади ва унинг ўрнига Халқ банкининг янги бўлинмаси ташкил этилади. Бу ҳақида “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган президент қарорига асосланиб Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳужжатда юқорида айтиб ўтилган банкларни ривожлантиришнинг янги устувор йўналишлари айтиб ўтилган. Жумладан ООО “UzPaynet” фаолиятини тугатиш ва унинг вазифасини бажариш учун жисмоний шахслардан тўловлар қабул қилишга ихтисослашган “Халқ банки”нинг янги бўлинмасини ташкил қилиш ҳам.

Эслатиб ўтамиз, ООО "UzPaynet" Ўзбекистонда ягона бўлган мобил хизматлар учун тўлов қабул қилиш тизими 2005 йилда маҳаллий ва хорижий хусусий шахслар томонидан ташкил қилинган эди. 2009 йилда эса ушбу тизим "Халқ банки" назорати остига ўтган эди.