Мева-сабзавотчилик соҳасига қандай солиқ ва бож имтиёзлари берилган?

Мева-сабзавот етиштирувчи ташкилотларга ягона солиқ тўлови тўлаш ҳуқуқи берилиши ва бир қатор божхона тўловлардан озод этилиши ҳақида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришган қаратилган бир неча қонуний ҳужжатлар қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм каналида ушбу қонунлар доирасида қандай муайян чора-тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилгани ҳақида умумлаштирилган видеоинфографика эълон қилинди

Унда, бир қатор чора тадбирлар ҳақида айтиб ўтилган.

Қишлоқ хўжалиги мутахассислари бюджет ҳисобидан ўқитилади - президент таклифи

Хусусан, 2018 йилнинг 1 январидан: 

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотлар даромадига, воситачи ташкилотлари учун кўзда тутилган ставка бўйича солиқ солган ҳолда, мукофот суммасидан ягона солиқ тўлови тўлаш ҳуқуқи берилди;

2018 йилнинг 1 апрелидан:

Бир мева-сабзавот кластери ичида сотиладиган маҳсулотдан қўшимча қиймат солиғи ва мақсадли фондларга мажбюурий аратмалар ундирилмайди;

2021 йил 1 январига қадар:

Уруғ, кучат, пайвандтаг етиштирувчи ва уларни етказиб берувчи ташкилотлар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод этилди;

Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар, мнерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий иссиқхоналар – божхона тўловларидан озод қилинди;

Шунингдек, мева-сабзавотларни ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ҳам божхона тўловлари ва йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан озод этилди.